Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент вилоятида замонавий нимстанциялар қурилади

31.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

Лойиҳа Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада оширади (29.07.2020 йилдаги ПҚ-4791-сон қарорга қаранг).

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагиларни қуриш режалаштирилган:

  • қуввати 1 400 МВА бўлган 500/220/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанциялар;
  • умумий узунлиги 410 км, жумладан 322 км узунликдаги 220 кВ ва 88 км узунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари.

 

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Пахтазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ер майдони ажратилади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компанияси томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қопланмайди, бироқ ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган зарарлари, бой берилган фойда харажатлари ҳамда уларни баҳолаш харажатлари компенсацияланади.

 

Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш юзасидан Жаҳон банки билан дастлабки келишувга эришилди. 2020 йилнинг декабрь ойида кредит шартномасини тузиш режалаштирилган. 4 ой муддатда лойиҳани молиялаштириш манбалари аниқланиб, лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза хулосалари олиниши лозим.

 

2021 йил давомида – 2022 йил бошида пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендерга тайёргарлик кўрилади ва ўтказилади. 2022–2023 йилларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади. 2023 йилнинг IV чорагида лойиҳани фойдаланишга топшириш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум