Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди

04.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1.06.2021 йилдаги «Маҳаллабай» ишлаш тизими орқали 2021–2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 337-сон қарор қабул қилинди.

 

Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;
  • маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;
  • маҳалла паспортидаги мезонлар асосида «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни «яшил» ҳудудга ўтказиш чораларини кўриш;
  • «Темир дафтар»га киритилган 11,6 мингта оиланинг 4,3 минг аъзосини, «Ёшлар дафтари»га киритилган 37,7 минг нафар хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга аниқ йўналишлар бўйича манзилли кўмаклашиш, мақсадли  касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам бериш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

1. 2021–2022 йилларда Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарларининг «ўсиш нуқталари» (ихтисослашув йўналишлари);

2. 2021–2022 йилларда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури;

3. 2021 йилда Тошкент вилоятида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш прогноз кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16