Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкент вилоятининг 7 та туманида ер ажратиш вақтинча тақиқланди

21.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг  12.12.2017 йилдаги 981-сон «Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди 

 

 

Ҳужжатда аҳоли пунктлари ишлаб чиқилаётган бош режа лойиҳасига киритилган Тошкент вилоятининг туманлари рўйхати тақдим этилган:

  • Зангиота – қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги (ҚФЙ) 18 та аҳоли пункти: Ўзгариш, Хонобод ва Зангиота;
  • Қибрай – 27 (ҚФЙ: Ўнқўрғон, Салар, Тузел, Янгиобод);
  • Тошкент – 6 (ҚФЙ: Чоштепа, Ҳасанбой, Юнусобод);
  • Қуйичирчиқ – 1 (Тошлоқ ҚФЙ);
  • Ўртачирчиқ  – 8 (Қумовул ҚФЙ);
  • Юқоричирчиқ – 26 (ҚФЙ: Арганчи, Истиқлол, Суранкент, Тинчлик, Бордонкўл);
  • Янгийўл – 1 (А.Ортиқов ҚФЙ).

 

 

Шу муносабат билан мазкур аҳоли пунктлари ҳудудида вақтинчалик (бош режа тасдиқлангунга қадар) қуйидагилар тақиқланади:

  • жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш;
  • бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш (шунингдек, уларга рухсатномалар бериш);
  • ўзбошимчалик билан қурилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш. Бу суд қарори асосида ҳамда 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш натижаларига кўра мулк ҳуқуқи берилиши ҳолларига дахл қилмайди (низомга қаранг).

 

Тақиқлар Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Аҳоли пунктларида жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда тарафлар жорий этилган тақиқлар ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилади.  

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва  15.12.2017  йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2018-06-12
  • USD:7909.37 (--34.70) сум
  • EUR:9306.16 (+43.37) сум
  • RUB:126.72 (--1.01) сум