Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади - buxgalter.uz да ўқингАгар комитент норезидент бўлса, ЭҲФ қандай расмийлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай солиқ қарзи ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади - buxgalter.uz да ўқингЮқори малакали бош директор учун имтиёз - buxgalter.uz да ўқинг

Тошкентда Британия менежмент университети очилади

11.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 йилдаги “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.

 

"British management university" МЧЖ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пойтахтда нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи янги ўқув юртини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди.

 

Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • Лондон университети, Рединг университети (Буюк Британия) ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш, уларнинг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш;
  • ўқув режа ва дастурларни замонавий фанлар асосида такомиллаштириб бориш, инновацион технологияларни татбиқ қилиш;
  • хорижий олий таълим муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш йўли билан ўқитувчилар малакасини ошириш;
  • таълим ва илм-фан соҳасида узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

 

Университетда ўқиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ҳар йили танлов асосида 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар грант асосида ўқишга қабул қилишади.

 

Университетда дастлабки босқичда "Лойиҳаларни бошқариш", "Логистика ва етказиб бериш занжирлариии бошқариш", "Тадбиркорлик ва инновациялар", "Халқаро электрон тижорат" ҳамда "Рақамли иқтисодиёт" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.

 

Британия менежмент университети битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.