Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда «Хавфсиз пойтахт» концепцияси амалга оширилмоқда

21.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 19.06.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 


 

Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Тошкент – хавфсиз пойтахт!

 

Концепция Тошкентда 1 июлдан эксперимент тариқасида амалга оширилади. У шаҳарни куну тун 3 сменали патруллик қилиш режимини назарда тутади. Бунда соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ИИО, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70%и ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинади. Кечки ва тунги вақтда патруллик қилиш аралаш тартибда – автомобилларда ва пиёда амалга оширилади.  

 

Кечки ва тунги вақтда ИИО ва прокуратура органининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари, шунингдек маъмурий судлар, адвокатура ва суд-тиббий экспертиза хизматлари ходимлари тўлақонли фаолият юритадилар. Бу сутканинг кундузги вақтида 16 соат давомида уларни бевосита хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш билан компенсацияланади.

 

Шу муносабат билан суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди. Масалан, туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини очиш ҳамда ҳайдовчиларнинг маст ҳолатда эканлигини аниқлашнинг соддалаштирилган тартибини, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда ва ҳ.к. 

 

Бу ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик билан етиб боришни таъминлаши керак. Бунинг учун ш.ж. жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказлари ташкил этилмоқда. Улар ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатиш ҳудудларига бириктирилади. Улар амалда мобиль штаблар бўлиб, вазифалари назорат қилиш, бошқариш ҳамда ҳамкорликни ташкил этишда ИИБга кўмаклашиш; аризалар бўйича тезкор чора кўриш; одамлар гавжум жойларда тезкор ва криминоген вазиятни кузатишдан иборатдир. 

 

1 августдан Тошкентда жамоат тартибини таъминлашда қатнашувчи ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50%игача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.

 

Яна бир қизиқарли факт. Тошкентнинг барча ички ишлар бўлимлари шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини интеллектуал таниб олиш тизими билан жиҳозланади.

 

Ёшлар – ҳуқуқий тартибот посбони

 

Пойтахтимизнинг ҳар бир маҳалласида «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари ташкил этилади. Ушбу гуруҳлар таркиби:

  • муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мудофаа ишлари бўйича туман бўлимига мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчилар;
  • мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодлар;
  • ИИОда хизмат қилиш истагини билдирган номзодлар орасидан шакллантирилади.

 

Жамоатчилик гуруҳлари таркибига мудофаа ишлари бўйича туман бўлимлари ёки ИИО томонидан бериладиган йўлланмалар асосида кириш мумкин. Ҳар бир «дружиначи» сутканинг кечки ва тунги вақтида белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт миқдорида патруллик қилишга жалб этилади ва бу хизматга (ўқишга) ҳужжатларни якуний қабул қилишга асос ҳисобланади. Фаоллик кўрсатганларга хизматга (ўқишга) танлов ўтказишда инобатга олинадиган тавсияномалар берилиши мумкин.

 

Пойтахтда 2018 йилда концепция амалга оширилиши якунлари бўйича бундай амалиётни бошқа ҳудудларда жорий этиш ҳақида ўйлаб кўрадилар.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум