Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керакХодимга ижтимоий нафақани қандай олишни айтиб турингМаъмурий ва солиқ юки камайтирилди

Тошкентда Санкт-Петербург давлат университети филиали очилади

18.01.2021

Рус тилида ўқиш

Юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Президентнинг 12.01.2021 йилдаги ПҚ-4942-сон қарори билан Тошкент шаҳрида «Санкт-Петербург давлат университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилади.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар каби йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
  • ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
  • фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқалар.

 

Филиал Университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради.

 

Белгиланишича, Филиал:

  • таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;
  • абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказишни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширади;
  • битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломини беради;
  • фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • Филиалга ўқишга қабул қилинган талабалар умумий сонининг 30%идан ошмаган ҳолда давлат гранти асосида талабаларни ўқитиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;
  • талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Филиалга қабул параметрлари манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Университет билан келишилган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланади.

 

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда давлат гранти асосида таълим олган Филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

 

Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва бошқалар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.