Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкентда янги университет ташкил этилади

26.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23 июнь куни «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

 

Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон» университети ташкил этилади ва давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

 

Университетнинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

  • нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак замонавий касбий билим ва малакага эга бўлган, халқаро миқёсда рақобатбардош, истиқболли кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;
  • талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
  • ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;
  • Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш.

 

Университетда таълим жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда давлат ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш учун давлат гранти қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

  • халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
  • Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган қуйидаги:
    • Халқаро математика олимпиадаси (IMO),
    • Халқаро физика олимпиадаси (IPhO),
    • Халқаро кимё олимпиадаси (IChO),
    • Халқаро биология олимпиадаси (IBO),
    • Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
  • Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандларига.

 

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади. Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан:

  • Миллий кадрлар захирасига олинади;
  • беш йиллик иш тажрибасидан сўнг раҳбарлик лавозимига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

 

Талабаларни қабул қилиш параметрлари Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан келишган ҳолда Университет томонидан ўрнатилади.

 

2024 йил 1 июнга қадар Агентлик ва Университет томонидан олиб келинадиган:

  • ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари;
  • сарфланадиган лаборатория материаллари;
  • компьютер техникаси;
  • дастурий ва мультимедиа маҳсулотлари;
  • ўқув ва илмий-методик адабиётлар;
  • қурилиш материаллари;
  • инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона божидан озод этилади.

 

 Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум