Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда бухгалтер учун 25+ фойдали ҳаволалар (шпаргалка) УФдаги улушни сотишда ЭҲФни расмийлаштириш зарурми

Тошкентнинг янги тумани бўйича ер солиғи учун зоналар белгиланди

18.02.2021

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 12.02.2021 йилдаги “Янгиҳаёт туманининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 158-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

  • Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудининг ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси;
  • Янгиҳаёт туманида ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларини аниқлаш.

 

Қабул қилинган қарор муносабати билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ДСБ ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасига бир ой муддатда:

  • Тошкент шаҳар ҳокимининг 24.02.2015 йилдаги 162-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф тақдим этиш;
  • мазкур Қарор қабул қилиниши муносабати билан ҳужжатларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва у расман эълон қилингандан сўнг кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.