Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Товарларни олиб ўтиш мақсади қандай аниқланади

15.05.2020

Рус тилида ўқиш

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (12.05.2020 йилдаги 281-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат билан жисмоний шахслар томонидан республика божхона чегаралари орқали товарларни олиб ўтиш мақсади товар хусусияти, миқдори ва олиб ўтиш такрорийлигидан келиб чиққан ҳолда божхона органининг мансабдор шахси томонидан аниқланиши белгиланган.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий, оилавий (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳамда тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган товарлар шахсий эҳтиёжлар учун товарлар жумласига киритилади. Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун олиб кириладиган товарлар рўйхати – бу ерда;
  • божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар тижорат мақсадлари учун товарлар жумласига киритилади.

 

Божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарни олиб ўтиш мақсади тўғрисида қарор қабул қилишда қуйида келтирилган мезонларга асосланилади.

1. Чегара божхона пости орқали товарларни олиб ўтишда:

  • товар хусусияти – товарларнинг истеъмол хусусиятлари, унинг тижорат мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган, шахсларнинг шахсий, оилавий ва маиший эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланганлиги инобатга олинади;
  • бир турдаги (бир номдаги, бир ўлчамдаги, бир шакл ҳамда рангдаги) товарларнинг миқдори. Товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги товарлар тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб киритиладиган товарлар деб эътироф этилади;
  • товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги – айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг оз миқдорда бўлсада, бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб эътироф этилади. Чегара хизмати органлари томонидан фуқаролик паспортига қўйиладиган белги республика чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтиш такрорийлигини аниқлаш учун асос ҳисобланади;
  • сафарнинг ҳолатлари – сафарнинг мақсади ва давомийлиги, келиш давлати инобатга олинади;
  • ҳуқуқ-тартибот органларидан товарлар ва уларни олиб ўтаётган шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади.

 

Шунингдек оила таркиби, шахснинг кўрсатиб ўтилган товар турларига эҳтиёжи ва олиб ўтиладиган товарлар турлари ҳам инобатга олинади.

 

2. Халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали, шу жумладан хорижий давлатларнинг интернет-дўконларида харид қилинган товарларни олиб ўтишда қуйидагилар инобатга олинади:

  • ХПЖ ва ХКЖ олувчининг ёши унинг манзилига жўнатилган товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги;
  • бир манзил бўйича яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахс томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги;
  • декларацияда кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилнинг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги.

 

Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган божхона тўловлари ундирилмайдиган ва тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортганда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан божхона тўлови ундирилади.

 

Божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарлар олиб ўтилганда, уларнинг миқдори олиб кириш меъёрларидан ортган тақдирда, уларга нисбатан божхона қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади.

 

Маълумот учун:

  • жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарларни олиб кириш меъёрлари  – бу ерда;
  • жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автомобиль (йўловчи), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтиладиган, божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарларнинг миқдорий нормалари – бу ерда.

 

Республика божхона ҳудудига кузатиб борилаётган ва кузатиб борилмаётган багажларда шахсий эҳтиёжлар учун бўлган товарларнинг олиб кириш чекланган нормалари илгари фойдаланишда бўлган шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

  • эскириш, қирилиш, букилиш ва бошқа ишлатилганлик белгилари мавжудлиги;
  • биркалар, ёрлиқлар, ишлаб чиқарувчи ўрови йўқлиги;
  • товарларни одатий тартибда фойдаланиш учун етарли бўлган даражада битта ёки бошқа миқдорда, шу жумладан мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, йўналиш давомида ёки етиб бориш манзилида объектив заруратлилиги ва бошқалар.

 

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарлар «яшил» йўлак орқали олиб ўтилишининг қонунийлиги назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан танлов асосида ва ушбу Низомда белгиланган шартларга риоя этилмаган ҳолларда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2020 йилдан кучга киради.

 

Эльмира Сиразиева.