Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Товарларнинг 42 та гуруҳи божхона божларидан, 8 та гуруҳи акциздан озод этилди

08.09.2017

 

Президентнинг 4.09.2017 йилдаги ПҚ-3254-сон “Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унинг матни СПП “Қонунчилик” гуруҳи орқали тарқатилди.

 

Ҳужжат билан шу йилнинг 10 сентябридан товарларнинг айрим тоифалари бўйича янги импорт божхона божлари ва акциз солиғи ставкалари тасдиқланди.

 

Хусусан, товар позицияларининг 42 та номи бўйича “ноль” божхона божи ставкаси ўрнатилди. Яъни мазкур маҳсулотлар республикага олиб киришда божхона божи тўлашдан озод этилди. Худди шундай тарзда товар гуруҳларининг 8 та тури акциз солиғи тўлашдан озод этилди.

 

Тегишли тузатишлар:

  • Президентнинг 5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлартўғрисида”ги қарорига 1-иловага;
  • Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлатбюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига 13-2-иловага киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 сентябридан қатор товарлар импорт божхона божлари ва акциз солиғидан озод этилганди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.     

Олег Заманов,

наш эксперт.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум