Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Транспорт мутахассисларини янги ОТМ тайёрлайди

06.05.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 5.05.2020 йилдаги “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент давлат транспорт университети (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этилади.

 

Белгиланишича, Университет:

  • транспорт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;
  • илғор халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этади;
  • Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультетига оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
  • Транспорт вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.

 

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • транспорт соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат бозоридаги рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни, шунингдек, оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • транспорт соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион изланиш ва тадқиқотлар олиб бориш, уларнинг натижаларини, шу жумладан, рақамли ва бошқа замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, Университет профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни ҳамда битирувчиларни чет элда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олишларини ташкил этиш мақсадида етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • транспорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш, тизимдаги академик лицей ҳамда соҳанинг профессионал таълим муассасалари таълим дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;
  • ўқув жараёнида назарий тайёргарликнинг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида транспорт соҳасидаги ташкилотлар билан биргаликда талабаларнинг амалиётларини тегишли соҳа ташкилотларида ташкил этиш, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

 

Белгиланишича, Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни қабул қилиш сони ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

Шунингдек, Университетнинг ҳуқуқлари ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020-2023 йилларда Университетда кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳамда илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
  • Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериладиган ҳамда тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаган ҳолда “ноль” ставкадаги ижара тўлови асосида бериладиган объектлар рўйхати;
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан Тошкент давлат техника университетига кўчириладиган таълим йўналишлари рўйхати;
  • Университетнинг Васийлик кенгаши таркиби.

 

Транспорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Университет жойлашган ҳудудда 2020-2022 йилларда янги ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ахборот-ресурс маркази биноларини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг академик лицейлари негизида Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади.

 

Университет ходимларининг ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида унда юридик шахс мақомига эга бўлмаган Бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилади. Унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби белгиланди.

 

Элмира Сиразиева.