Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2016 йилдаги 400-сон ВМҚ билан 2017-2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди (кейинги ўринларда – Дастур).
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- ТТЗда янги бозор қурилади, Салор бўйи соҳили ободонлаштирилади
ТТЗда янги бозор қурилади, Салор бўйи соҳили ободонлаштирилади
22.12.2016
Дастур ўз ичига қуйидагиларни олган:
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини янгидан қуриш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (умумий қиймати 121 125,3 минг долларлик 3 086 та иш ўринлари ташкил этиладиган 108 та лойиҳа);
- импортнинг ўрнини босадиган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати (алоҳида позициялар бўйича 93%гача маҳаллийлаштиришнинг прогноз даражаси билан жами 22 та лойиҳа);
- хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати (умумий қиймати 142 645,2 минг долларлик 1 527 та иш ўринлари ташкил этиладиган жами 108 та лойиҳа);
- мактабгача ва умумий ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат объектларини капитал таъмирлаш ва реконструкциялашни кўзда тутган ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати;
- меъморий қиёфани ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг асосий параметрлари;
Туманнинг меъморий қиёфасини ўзгартириш доирасида Буюк Ипак йўли ва Гулсанам кўчалари кесишувида «Navro`z dehqon bozori» АЖ (1,68 га) деҳқон бозорини барпо этиш, Салор канали соҳилларини мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш, унинг қирғоқлари бўйлаб хиёбон ташкил этиш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, туманнинг йўл-транспорт инфратузилмасини, ирригация ва сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштириш бўйича ишлар кўзда тутилган.
Инвестиция лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутган ҳолда Дастур параметрлари сўзсиз бажарилиши Тошкент шаҳри ҳокимлигига юклатилган, у ҳар чоракда:
- халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг мажлисларида Дастурда назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича фаолиятнинг натижадорлигини кўриб чиқади;
- Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этади.
Шунингдек, қарор билан Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш юзасидан вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилди. Унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:
- Дастур амалга оширилишига жалб этилган вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
- муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиққан ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрган ҳолда Дастур бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
- тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда Дастурга, зарурат бўлганда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Ҳужжатда Дастурни амалга ошириш бўйича қатор бошқа топшириқлар ҳам сақланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)