Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МХИКга ўлчов бирлиги килограмм бириктирилган бўлса, товарни литрда сотиш мумкинми ПҚ-268-сон қарор МЧЖга улушларни ўтказиш механизмларида нимани ўзгартиради Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ҳисобдор шахсларнинг пластик карталаридан тўлов қилиш мумкинми Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш мумкин Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Туманлар бюджетининг 5 фоизи аҳолининг ташаббусли лойиҳаларига йўналтирилади

28.10.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 25.10.2022 йилдаги «Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-409-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаси бўйича 2 мингдан зиёд овоз тўплаган 364 та лойиҳани молиялаштириш учун 335 млрд сўм йўналтирилади. 

Маълумот учун: лойиҳалар сонининг энг кўпи Фарғона (63 та ) ва Сурхондарё (43 та) вилоятларига тўғри келади.

 

Шунингдек, 2023 молия йилидан бошлаб:

  • “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда аҳоли томонидан таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятларнинг бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг
    30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади;
  • Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун (туман) шаҳар бюджетларининг 5 фоизи, бироқ камида 6 млрд сўм миқдорида маблағ режалаштирилади.

 

Бундан ташқари, янги тартибга кўра:

  • туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль-март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь-июль ойларида;
  • “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2025-09-10
  • USD:12355.14 (+0.00) сум
  • EUR:14539.53 (+0.00) сум
  • RUB:148.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг