Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг ташиш харажатлари компенсация қилинади

23.12.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.12.2022 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Президентнинг 28.01.2022 йилдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ–60-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларнинг янги истиқболли бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

  • Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт билан боғлиқ кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратишга рухсат этилади;
  • 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70%ини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

 

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун молиявий ресурслар тақдим этиш ҳамда экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартибларига тегишли ўзгартириш киритилади.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-22
  • USD:12708.86 (+0.00) сум
  • EUR:13817.07 (+0.00) сум
  • RUB:140.54 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21