Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Турфирма қандай қилиб лицензия олади?

13.04.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.04.2017 йилдаги 189-сон қарори билан Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. Аввалги Низом (11.11.2003 йилдаги 497-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотди. 

 

Энди лицензиялаш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (қўмита ҳақида батафсил — бу ерда) томонидан амалга оширилади. Лицензиялар лицензия талабгорлари — юридик шахсларга (туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари) 3 йўналиш бўйича берилади:

  • ички туризм – Ўзбекистонда доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистонда туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;
  • чиқиш туризми - Ўзбекистонда доимий яшовчи жисмоний шахсларга мамлакатдан ташқарида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;
  • кириш туризми - Республикадан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистонда туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун.

 

Шунингдек, туризм фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига ҳам тузатишлар киритилди.

 

Лицензия олиш учун талабгор ариза бериши керак. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

  • номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;
  • тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги туризм хизматларини кўрсатиш учун амалдаги мувофиқлик сертификати ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун бинога ҳуқуқни берувчи ҳужжатлардаги маълумотлар;
  • жойлашган жойи (почта манзили), алоқа телефонлари, факс рақамлари, электрон манзили ва банк реквизитлари;
  • талаб этилаётган туризм фаолиятининг йўналиши.

 

Аризага  лицензия талабларига мувофиқликни ҳамда ЭКИХнинг 2,5 бараваридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. Шунингдек, Ф.И.О., туғилган йили, паспортига оид маълумотлар, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари рақамлари кўрсатилган раҳбар тўғрисидаги маълумотлар ҳам талаб этилади.

 

Олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошиб кетмаслиги керак. Унинг натижасига кўра лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

 

Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

  • лицензия талабгорининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
  • лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
  • лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

 

Ижобий қарор қилинганда лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган билдиришнома юборилади. Унга лицензия битими илова қилинади.

 

Давлат божи қуйидаги миқдорда тўланади:

  • ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида — "ички туризм" йўналишида фаолиятни амалга ошириш учун;
  • ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида — "чиқиш туризми" ёки "кириш туризми" йўналиши бўйича ёхуд туризм фаолиятини бир туридан ортиқ йўналишларда фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига  талабгорлардан.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
 экспертимиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум