Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барчани бирлаштирди

13.12.2016

2.12.2016 йилда Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–2666-сон Қарори (кейинги ўринларда – Қўмита) эълон қилинди.

Ҳужжатда Қўмитанинг асосий вазифалари белгилаб берилган:

 

  • мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини беришга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, давлатимизнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендлари халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
  • ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг миллий ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги, туризм турларининг кенг доирасини жадал ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ бўлган туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни, шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
  • туризм фаолияти ривожланишини мувофиқлаштириш, минтақаларда янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантириш ва бошқалар. 

 

Белгиланишича, Қўмита барча мажбуриятлар ва шартномалар, шу жумладан халқаро мажбуриятлар ва шартномалар бўйича "Ўзбектуризм" Миллий компаниясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Қўмита тузилмасида мустақил бўлинмалар сифатида қуйидагилар ташкил этилди:

  • тугатилаётган "Ўзбектуризм" МК ҳузуридаги "Буюк ипак йўли" реклама агентлиги" ДУК негизида "Миллий туризм маҳсулотларини тарғибот қилиш маркази" ДУК;
  • "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" УК негизида "Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК;
  • "Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш марказий бошқармаси" ДК негизида "Диспетчерлаштириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК;
  • "Республика илмий-ўқув консалтинг маркази" ДК негизида "Туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика маркази" ДУК.

 

Бундан ташқари, “Ўзбектуризм” МК ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни ривожлантириш жамғармаси Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига айлантирилди.

 

Қўмита ўз ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

Янги давлат органи қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Қўмитанинг ташкилий тузилмаси;
  • Қўмитанинг марказий аппарати тузилмаси  (бошқарув ходимлари чекланган сони - 43 нафар)
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси;
  • Қўмита тўғрисидаги Низом, унда унинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкиллаштириш масалалари ўз аксини топган.

 

Низомга кўра, Қўмитага Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади. Раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари ҳам худди шу тартибда тайинланади ва озод этилади.

 

Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари (лавозимига кўра) ҳамда унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирувчи марказий аппарат бўлинмалари раҳбарларидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

 

Ҳайъатнинг ходимлари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан  тасдиқланади, унинг фаолияти тартиби эса у томондан тасдиқланадиган регламент бўйича белгиланади.

 

Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

  • Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
  • Қўмита номенклатурасига кирган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
  • Қўмита раҳбарлари ва мутахассисларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, мамлакат Президенти ҳужжатлари ва ҳукумат қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширишларини таъминлашдаги шахсий жавобгарлиги ҳиссини ошириш.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 
Мавзуга оид материал:

 

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум