Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Туризмда – компенсация, грант ва имтиёзлар

15.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

 

Биринчидан, Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қуйидагилар учун грантлар ажратилади:

  • Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун - лойиҳа қийматининг 30%и, лекин 3 млрд сўмдан ошмаган миқдорда;
  • туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартапларни амалга ошириш учун - лойиҳа қийматининг 30%и, лекин 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда.

 

Иккинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб компенсациянинг янги механизмлари жорий этилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Компенсация предмети

Компенсация тўлаш манбаи

Компенсация миқдори

Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми

Тенг улушларда - Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Ҳар бир хорижий турист учун, у мамлакатда камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда:

қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) - $50;

қолган вақтда – $20.

Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистонда аудиовизуал маҳсулотлар (кино, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми (“rebate”)

Давлат бюджети

Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20%игача, лекин битта маҳсулот учун $300 минг дан ошмаган миқдорда

Тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, “караоке” заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Ҳар бир лойиҳа учун 10 млн сўм

 

Учинчидан, 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Имтиёзлар қўлланиладиган субъектлар ва объектлар

Имтиёз тури

Етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва “сафари” туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда

Мазкур фаолият тури бўйича:

фойда солиғи;

ер солиғи;

мол-мулк солиғи;

ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш.

 

Намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар

Мамлакатимиз ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, шунингдек, “buggy car”, фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган (“фудтрак”) ер усти транспорт воситалари

Божхона божи ва акциз солиғини тўлашдан озод этиш.

 

Бундан ташқари, 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонга мувофиқ илгари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга жорий этилган божхона имтиёзларига тузатишлар киритилди:

  • тематик хиёбонлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари учун олиб кириладиган мебель ва инвентарь ҳам божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимдан ташқари) озод этилади;
  • ҳужжатнинг 8-банди “в” кичик бандида назарда тутилган имтиёздан энди туризм соҳаси билан чекланмаган ҳолда барча тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари мумкин.

Олег Заманов.