Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси модулли меҳмонхоналарни очиш учун субсидия тўлайди

17.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 572-сон қарори билан модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

 

2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бир марталик субсидия ажратилади.

 

Субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган модулли меҳмонхонага берилади. Тўловларни олиш учун меҳмонхонада камида 10 та модуль бўлиши керак.

 

Тўловлар миқдори – меҳмонхона тоифасидан қатъи назар, ҳар бир жой учун 1 млн сўм миқдорида белгиланади.

 

Вақтинчалик низомда қуйидагилар белгиланган:

  • субсидия олувчи хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган талаблар;
  • субсидия олиш учун ариза бериш ва уни расмийлаштириш тартиби;
  • субсидия ажратишни рад этиш учун асослар;
  • хўжалик юритувчи субъектларга субсидия сифатида ажратилган маблағларни ўтказиш тартиби.

 

Субсидия олиш учун талабгор бўлган тадбиркорнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги керак. Модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.

 

Субсидия олиш учун аризалар ЯИДХП орқали қабул қилинади. Аризага мувофиқлик сертификати нусхаси ва модулли меҳмонхона жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши талаб этилади.

 

Туризм қўмитаси аризани 15 иш кунида кўриб чиқади, бунинг учун идора ходими жойига чиқади. Шундан сўнг субсидия тўлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида  эълон қилинган ва 2024 йил 13 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг