Президентнинг 18.07.2025 йилдаги Ф-43-сон фармойиши билан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.
Ҳужжат соҳа ва тармоқларда талаб юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича 4 йил муддатга олий малакали кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини жойлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Хусусан, кундузги таълим бўйича қуйидаги йўналиш ва соҳалари кесимида бакалаврлар тайёрлаш режалаштирилган, уларнинг умумий ҳисоби:
Ўқув йили |
киши |
2025/2026 |
35 500 |
2026/2027 |
36 023 |
2027/2028 |
36 460 |
2027/2028 |
36 761 |
Хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига давлат гранти асосида умумий белгиланган қабул параметрларига қўшимча равишда 4 000 та давлат гранти ажратилади.
30 та давлат гранти Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган хориждаги ёш ватандошларимизга ажратилади.
Белгиланишича, 2025/2026 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тўплаган балларига муайян миқдордаги қўшимча балл кўринишидаги имтиёзга эга бўлган абитуриентлар танлаган бакалавриат таълим йўналиши бўйича муайян ўтиш балини ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, қўшимча давлат гранти ёки кундузги тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.
Давлат комиссияси 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриатга қабул қилиш бўйича қуйидагиларни тасдиқлайди:
• олий таълим муассасалари, таълим шакллари ва тиллари кесимида қабулнинг умумий параметрлари;
• имтиёзга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари;
• тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўтган ўқув йилидаги ўртача ўтиш балли ҳисобга олинган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш бали;
• буюртмаларга мувофиқ ҳудудлар, соҳа ва тармоқларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун давлат гранти асосидаги умумий қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ва ушбу квоталарни туман (шаҳар)лар кесимида тақсимлаш;
• таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида ҳар бир таълим йўналиши бўйича умумий қабул параметрларида давлат гранти квотасининг улуши.
Фармойиш билан соҳалар ва йўналишлар бўйича 4 йиллик магистрлар тайёрлаш параметрлари тасдиқланди. Давлат комиссиясига магистратура мутахассисликларига қабул параметрларини олий таълим муассасалари ва таълим тиллари кесимида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ажратган ҳолда белгилаш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова