Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

УЖКХ соҳаси назоратчилари ва инспекторларига даромадлар ва жарималарга нисбатан фоизларда мукофот тўланади

04.07.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2017 йилдаги 409-сон қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга биноан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими участка назоратчиларига мукофот кўрсатилган хизматлар (сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун аҳолига ҳисоблаб ёзилган пул маблағлари йиғимига нисбатан фоизларда қуйидаги кўрсаткичлар таъминланганда тўланади:

  • тўловлар 100 фоиз йиғилганда —5 дан 10%гача;
  • тўловлар 70 фоиз ва ундан кўп йиғилганда — 5%. 

 

Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекторларига мукофотлар тўлаш эса кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилишлари учун мансабдор шахсларга солинган жарималар бўйича тушумлар суммасига нисбатан 10%гача ҳисобида амалга оширилади. Бунда жарима Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига тўлиқ тушиши керак.

 

Соҳанинг қолган ходимларига қўшимча ҳақлар, устамалар ва мукофотлар бошқа тартибда тўланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум