Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилди

22.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 йилдаги “Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 213-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармонига мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тузилмасида Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилмоқда.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини  ташкил этиш;
  • хорижий иш берувчиларнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги эҳтиёжларини аниқлаш ва кенг омма учун очиқ эълон қилиш;
  • профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган касблар (мутахассисликлар) ҳамда чет тилларини билиш даражасига қўйилган талаблар бўйича буюртмаларни шакллантириш;
  • хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш;
  • профессионал таълим муассасаларини хорижий мамлакатларнинг маданияти ва урф-одатларига оид маълумотлар билан таъминлаш.

 

Марказ ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан бевосита Агентлик раҳбарлигида амалга оширади. Марказнинг 16 штат бирлигини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Агентлик томонидан кўрсатилган пулли хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасалари (кейинги ўринларда - профессионал таълим муассасалари) рўйхати;
  • Профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2024 йилдан кучга кирди.


 

Лола Абдуазимова