Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Зарур амалиётлар (GxP)» талабларига мувофиқлик бўйича фарминспекция хизматлари корхоналарга қанчага тушади?ҚҚС тўловчи ЯТТ фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириши керакми2026 йил I чораги учун танланма кузатув кимлар томонидан ўтказилади

Умумий фармакопея мақолалари қандай ишлаб чиқилади

07.01.2026

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Дори воситаларини стандартлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясида келтирилмаган ҳолатларда дунёнинг етакчи фармакопеялари синов усулларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 3738-сон).

 

Фармакопея – дори воситаларининг сифатига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами. Фармакопея мақолалари умумий ва хусусий мақолаларга бўлинади, улар вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.

 

Умумий фармакопея мақолалари дори воситаларини таҳлил қилиш усулларининг тавсифини, бунда қўлланиладиган реактивлар ва индикаторлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.

 

Хусусий фармакопея мақолалари – дори воситаларининг стандартлари бўлиб, дори воситаларининг сифатини назорат қилиш кўрсаткичлари ва усуллари рўйхатини, уларнинг тавсифини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун ёрдамчи моддалар ва хом ашёларни ўз ичига олади.

 

Умумий фармакопея мақолалари ва фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш котибият, ишчи гуруҳ, ихтисослаштирилган эксперт комиссияси, таҳрир ҳайъати ва таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари кирадиган таҳрир кенгаши томонидан амалга оширилади.

 

Низом фармакопея мақолаларини тузиш қоидалари ва уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

Умумий фармакопея мақолалари, фармакопея мақолалари Марказ раҳбари томонидан тасдиқланган йиллик режа асосида, талабнома берувчилар ва манфаатдор томонларнинг таклифларини, шунингдек фан ва техника тараққиётини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

 

Улар қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади:

• илмий тадқиқотлар (синовлар) ва ўлчашлар натижалари;

• тиббиёт, фармацевтика ва бошқа фан ва техниканинг замонавий ютуқлари;

• янги турдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни қўллаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш усуллари натижасида олинган амалий тажриба;

• дунёнинг етакчи фармакопеялари, халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тавсиялари, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларга қўйиладиган талабларни белгиловчи бошқа ҳужжатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.01.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова