Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Урбанизация агентлиги ва Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

14.01.2019

Рус тилида ўқиш

Иккала муассаса Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади. Тегишли чора-тадбирлар Президентнинг 10.01.2019 йилдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5623-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Улар Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепциясини амалга оширишда муҳим роль ўйнаши лозим. Уни 2019 йил 1 июлгача ишлаб чиқишлари керак. Ҳужжат комплекс уй-жойлар қурилиши ҳисобидан янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарлар ташкил этишни назарда тутади.

 

Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • урбанизацияни тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • саноатлаштириш сиёсатининг суръатлари, босқичлари ва натижаларини узоқ муддатли режалаштириш, шаҳар ва қишлоқлардаги узоқ муддатли демографик тенденцияларни таҳлил қилиш, жадал саноатлаштириш шароитида шаҳарларнинг демографик сиғимлари ҳамда ишчи кучига бўлган эҳтиёжларини ҳисоблаш;
  • “ўсиш полюслари”ни аниқлаш, бошқарув марказлари жойларини танлаш, таълим, меҳнат бозорини шакллантириш, ички ва ташқи миграция соҳаларидаги сиёсатни келишиш;
  • қишлоқ аҳолисини янги саноат ихтисосликларига ўқитиш ва қайта тайёрлашга қаратилган қатор институционал ва ташкилий чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи, ишчи кучининг қишлоқлардан шаҳарларга ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;
  • илғор, энергия тежовчи, экологик тоза технологиялар ва материалларни жорий этиш асосида ҳамда ижтимоий, муҳандислик-коммунал ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қамраб олган йўлдош-шаҳарлар бунёд этилишини ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерацияларини шакллантиришни бошқариш;
  • жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда шаҳар аҳолисини жойлаштириш тизимини комплекс ривожлантиришни тартибга солиш, кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларнинг самарали нисбатини шакллантириш.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси қуйидагилар билан шуғулланади:

  • ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушадиган барча маблағларни жамлаш;
  • Концепция доирасида барпо этиладиган янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, улар учун зарур бўлган муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишини молиялаштириш;
  • кейинчалик тушган маблағларни жамлаган ҳолда зарур инфратузилмаларга эга ер участкаларини аукцион савдолари орқали сотиш;
  • ипотекани кредитлашнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўрта ва узоқ муддатли ипотека облигацияларини чиқариш ҳамда уларни институционал инвесторлар орасида жойлаштириш орқали ипотека бозорини ривожлантириш, шунингдек, миллий ипотека бозорини ривожлантириш мақсадида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум