Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ургут» ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади

18.03.2021

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2021 йилдаги «Ургут» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 133-сон қарорида назарда тутилган.

 

«Ургут» ЭИЗ ҳудуди қуйидаги ер майдонлари ажратилиши ҳисобига кенгайтирилади:

  • Самарқанд вилояти Ургут тумани «Ўрамас» мавзеси ҳудудидан 50 гектар (шундан 27,7 гектари ноқулай рельефда жойлашган тупроқ унумдорлиги жиҳатидан 56,3 балл бонитет бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари);
  • Самарқанд шаҳри Хишрав тумани ҳудудида жойлашган 294 гектар (шундан 33,6 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари).

 

Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун муҳим аҳамиятига эга эканлигини инобатга олган ҳолда, ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари истисно тариқасида ундирилмайди.

 

Ҳужжат билан «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

 

Бунда «Ургут» ЭИЗ иштирокчилари учун барпо қилинган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига «Ургут» ЭИЗ ҳудудидан ташқарида бўлган истеъмолчиларнинг уланиши қатъиян ман этилиши белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2017 йилдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4931-сон Фармонига мувофиқ «Ургут» ЭИЗ ташкил этилган.

 

«Ургут» ЭИЗ учун Самарқанд вилоятининг Ургут, Пастдарғом, Нуробод туманлари ҳамда Самарқанд шаҳридан жами 918,0 гектар ер майдони ажратилди, шундан: 278,7 гектар ер майдонида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, 207,2 гектар ер майдонида коммуникация тармоқлари ва инфратузилма объектлари жойлаштирилади, 173,1 гектар ер майдонида – муҳофаза зоналарини ҳамда 259,0 гектар ер майдонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16