Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда контрагентни текшириш: 2025 йилда бухгалтер учун йўриқнома Асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари қандай жамланади Юридик шахснинг шахсий кабинети орқали совуқ сув кўрсаткичларини қандай юбориш керак

Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади

03.06.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.05.2025 йилдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-90-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда. 

 

2025 йил 1 октябрдан бошлаб «Яшил макон» электрон платформасида қуйидаги механизмлар жорий қилинмоқда:

  • аҳоли ташаббуси билан дарахт экилиши мумкин бўлган аниқ ҳудуд (туман, шаҳар), кўча, ер участкасининг координаталари), сув таъминоти, кейинчалик парвариш қилиш имконияти ва дарахтларнинг турларини кўрсатиш;
  • «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка "ҳар бир тийин сарфланишини кузатиш" тамойили асосида онлайн етказиш;
  • дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериш юзасидан мурожаат қилган шахс тўғрисида маълумот, кўчирилиши ёки кесилиши таклиф этилаётган дарахт ва кўчириш (кесиш) сабаби, аниқ манзили, жойлашуви, фото ва видеотасвирларини акс эттириш;
  • ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахслар томонидан компенсация сифатида экилган дарахт ва бута кўчатлари ҳисобини юритиш тизимини жорий қилиш;
  • дарахтларни қонунга хилоф равишда кесган жисмоний ва юридик шахслар, ушбу ҳуқуқбузарликлар ва улар юзасидан кўрилган чоралар бўйича доимий равишда маълумотлар киритиб бориш.

 

«Менинг боғим» лойиҳаси доирасида яшил боғлар барпо этиш учун 1 гектардан, яшил жамоат парклари учун 0,5 гектардан ер участкалари ажратилади.

 

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-06-04
  • USD:12857.35 (+0.00) сум
  • EUR:14672.81 (+0.00) сум
  • RUB:163.45 (+0.00) сум