Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон фонди ерлари аукцион орқали ижарага берилади

08.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.02.2021 йилдаги «Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга (13.12.2019 йилдаги 993-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 50-сон қарори қабул қилинди.

 

Биринчидан, ўрмон фондининг фойдаланилаётган, шу жумладан фойдаланилмаётган ерларини ижарага бериш ҳуқуқи аукцион орқали амалга оширилади. Бунда қўшимча киритилишича, ушбу ерлар жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки ДХШ асосида 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.

 

Иккинчидан, энди ўрмон фонди ерларининг ижара шартномалари қабул қилинган намунавий шартномага мувофиқ тузилади.

 

Учинчидан, ижара тўловининг ставкаси ўрмон фонди участкасининг 1 гектари учун 10 БҲМни ташкил этади (илгари – энг кам ставка 20 БҲМни ташкил этган).

 

Тўртинчидан, ижара тўловидан тушадиган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ҳамда улар ўрмонзорлар барпо этиш тадбирларига йўналтирилади.

 

Ушбу қарор 29.09.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-639-сон Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.02.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Во
ҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16