Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон хўжалиги соҳаси органлари учун низомлар тасдиқланди

07.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисида низом;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низом;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисида низом;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисида низом ва унинг тузилмаси;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом;
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси негизида Президентнинг 11.05.2017 йилдаги ПФ-5041-сон Фармонига асосан ташкил этилган.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ўрмон-ов, ов хўжалигини юритиш, қўриқхоналар, миллий табиат боғлар ва тизимдаги бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишларини ташкил этиш ва юритишда ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

 

Қўмитага Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини Президент лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

 

Ҳудудий бўлинмалар раҳбарияти қуйидаги тартибда тайинланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раисини — Қўмита раиси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;
  • Вилоятлар бошқармалари бошлиқлари ва давлат ўрмон хўжаликлари директорларини — тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.

 

 

Орган, муассасанинг номи

 

 

Манзил (жойлашган жойи)

 

Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси

 

100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2 уй.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик  хўжаликлари бошқармаси

100041, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 2-а уй

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот

институти

 111104, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Дархон қўрғони. 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.  

 


 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум