Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон ландшафтларини тиклашга 205,45 млн АҚШ доллари ажратилади

29.03.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.03.2024 йилдаги ПҚ-140-сонлиХалқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

10.04.2023 йилдаги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида имзоланган молиялаштириш битими доирасида "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини  амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга жами 142 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ажратилади. Шунингдек,  Progreen траст жамғармаси ҳамда Корея Республикасининг KWPF жамғармаси ўртасида тузилган грант битимлари доирасида жами 11 млн АҚШ доллари микдорида грантлар жалб этилади.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 205,45 млн АҚШ долларини, шу жумладан Лойиҳадаги Ўзбекистон Республикасининг улуши 52,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши ҳамда жалб этилган қарз маблағлари ва грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади.

 

 Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● "Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари; 

"Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қарз маблағларидан фойдаланиш, уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали; 

"Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"; 

лойиҳа доирасида Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум