Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ижарага олувчи ижара ҳақи ҳисобига таъмирлашни амалга оширсаUSB-токенга ёзилган электрон рақамли имзога ўтиш зарурми

Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди

11.12.2021

Рус тилида ўқиш

7.12.2021 йилдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-735-сон Қонун қабул қилинди.

 

Унда шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳамда унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

 

ЖКнинг 128-моддаси 1-қисмига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш:

  • 480 соатгача (илгари – 360 соатгача) мажбурий жамоат ишлари;
  • ёки 3 йилгача (илгари – икки йилгача) ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёки 1 йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шунингдек ЖКнинг 128-моддаси 2-қисм билан тўлдирилди, унга мувофиқ ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса:

  • 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

ЖКнинг 128-моддаси 1, 2-қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар:

  • такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
  • ЖКнинг 118 ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача (илгари – 3 йилдан 5 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

ЖКнинг 129-моддасига мувофиқ шахснинг 16 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш:

  • 360 соатгача (илгари – 300 соатгача) мажбурий жамоат ишлари;
  • ёки 1 йилдаги 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликни чеклаш;
  • ёки 1 йилдан 2 йилгача (илгари – 1 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса:

  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
  • ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шунингдек ЖКнинг 85, 86-моддасига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш чегараси 13 ёшдан 14 ёшгача кўтарилди.

 

Ҳужжат 8.12.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида  чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2022-06-24
  • USD:10830.17 (+0.00) сум
  • EUR:11391.17 (+0.00) сум
  • RUB:203.96 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2022, 21 июнь№ 25