Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг даромади имтиёздан кам бўлса, ЖШДС қандай ҳисобланади Солиқ ҳисоби сиёсати: қандай қилиб тез тасдиқлаш ва 2026 йилда жарима олмаслик мумкин Чет элликлар учун икки томонлама солиққа тортиш: ортиқча тўламаслик ва ЖШДСни қайтариб олиш

Уйда пилла етиштириш солиқлардан озод қилинди

25.11.2024

Рус тилида ўқиш

2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-1001-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ҳужжат билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда:

  • жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш фаолиятидан (касаначиликдан) олинган даромадлари ЖШДСдан озод қилинади;
  • уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;
  • тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Мазкур қўшимча 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова