Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

ЎзА давлат томонидан қўллаб-қувватланади

13.01.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 1-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат Президентнинг 2.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4541-сон қароридан белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қабул қилинди.

 

Қарор билан ЎзА тўғрисидаги низом тасдиқланди, шунингдек Молия вазирлигига вилоятлардаги пунктлар учун 1 тадан енгил автотранспорт воситаси харид қилиш учун маблағ ажратиш вазифаси топширилди.

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тўғрисида низом Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

 

ЎзА юридик шахс ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради. ЎзА тизимига марказий аппарат, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги, вилоятлардаги минтақавий мухбирлик пунктлари киради.

 

Низомда ЎзА ҳамда унинг ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари белгиланган. ЎзА фаолияти Давлат бюджети, ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Меҳнат ҳақи йиллик фондининг 15%и миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ташкил этилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг лавозим маошларига устама ҳақ белгиланади, шунингдек бир йўла мукофотлар ва моддий ёрдам тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.01.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.