Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хизматлар экспортида уларни олувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса Корпоратив чекларни my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштириши керак

Ўзбек маданияти нуфузини оширганлик учун – кўкрак нишони

26.03.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2019 йилдаги 236-сон қарори билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

 

У билан ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган ва ушбу соҳада юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

 

Тақдирлаш бўйича таклифлар ҳудудий маданият бошқармаларига ҳар йили 1 октябрга қадар тақдим этилади.

 

Маданият вазирлигида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, 1 декабрга қадар энг муносиб номзодларни тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинади. Кўкрак нишони Янги йил байрами арафасида маданият вазири томонидан тантанали равишда топширилади. Мукофотланганлар 3 ЭКИҲ миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

.

Валюталар курси

2025-05-16
  • USD:12965.34 (+0.00) сум
  • EUR:14525.07 (+0.00) сум
  • RUB:161.34 (+0.00) сум