Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон – Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашда

21.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 12.05.2018 йилдаги ПҚ–3722-сон қарори билан республикамиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги 1995 йил 3 ноябрдаги Битимига (20.11.2009 йилда Ялта шаҳрида имзоланган) ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколига қўшилди.

 

Протокол билан Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этилди. Бу доимий фаолият юритувчи, МДҲнинг тармоқ ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи органдир, у:

 

  • давлатлараро илмий-техникавий ва инновацион маконни шакллантириш масалаларини ишлаб чиқади;
  • илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги устувор йўналишлар ва ҳамкорлик қилиш шаклларини белгилайди;
  • мазкур соҳадаги масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилади ёки тайёрлайди ҳамда МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарлари ва ҳукуматлар раҳбарлари кўриб чиқиши учун киритади.

 

Ҳар бир иштирокчидан битта вакил – ижроия ҳокимиятининг соҳа органи раҳбари ёки ўринбосари, шунингдек Фанлар академияси халқаро ассоциацияси раҳбари унинг таркибига киради. МДҲ иштирокчи-давлатининг ҳар бир вакили битта овозга эга бўлади. Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатимизнинг ваколатли органи этиб белгиланди.

 

Давлатлараро кенгаш йиғилишлари заруратга қараб, бироқ Битимга аъзо давлатларда навбати билан йилига камида 1 марта ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум