Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлди

17.09.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 16.09.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-285-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжат "Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё тараққиёт банкини таъсис этиш ҳақидаги Битимга (Остона, 2006 йил 12 январь) қўшилиши тўғрисида"ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Қайд этилишича, ЕОТБнинг устав капиталида Ўзбекистон Республикасига ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 АҚШ доллари бўлган 777 777 та акция тақсимот қилинган, шундан 168 411 таси (21,7%) – пул тўланадиган акция ва 609 366 таси (78,3%) – талаб бўйича тўланадиган акциялар.

 

ЕОТБ устав капиталидаги акцияларни харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга ошириладиган тўловлар жадвали тасдиқланди.

 

Бу мақсадлар учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига зарур маблағларни ажратади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-11-17
  • USD:12039.61 (+0.00) сум
  • EUR:13992.43 (+0.00) сум
  • RUB:149.17 (+0.00) сум