Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдалар

10.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 5.11.2021 йилдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда - Ўйинлар).
  • Ўйинларга тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.
  • Ўйинларга тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти.
  • Ўйинларга Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига бириктирилган спорт базалари рўйхати.
  • Ўйинларга Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби.

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш;
  • спорт менежментини такомиллаштириш, ҳар бир бўғинни аудитдан ўтказиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
  • Ўйинларда иштирок этиш учун талабгорлар орасида аёл спортчилар улушини ошириш, Ўзбекистон спортчилари ўртасида гендер тенгликни таъминлаш ва бошқалар.

 

Ўйинларга тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичларда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан, 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритиш;
  • Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан, бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритиш. 

 

Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги спорт ашёлари 2024 йил 
1 октябрга қадар божхона божидан озод этилади:

  • спорт анжомлари;
  • жиҳозлари ва ускуналари;
  • сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари 
    (шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари);
  • махсус спорт кийимлари (экипировкалар);
  • компьютер техникаси;
  • мультимедиа маҳсулотлари;
  • спорт тиббиёти жиҳозлари;
  • тиббий биологик ва фармакологик препаратлар.

 

Ўйинларга тайёргарлик кўриш дастури доирасида спортчи ва тренерларга Ўйинларга Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича республика комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда стипендия кўринишида ҳар ойда тўланадиган тўловлар тайинланади. Миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар ЖШДСга тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг