Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Валюта тушумининг ҚҚС бўйича ҳисоботда акс эттирилиши: нималар ўзгармоқда 1 сентябрдан бошлаб БҲМнинг оширилиши БҲМС бўйича активларни ҳисобга олишга қандай таъсир кўрсатади Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади

Ўзбекистон стандартлар институтига янги ваколатлар берилди

10.09.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2026 йилдаги "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 472-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 16.02.2026 йилдаги ПФ-25-сон Фармонга мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги самарасиз назорат тизими бекор қилиниб, маҳсулотларнинг бозор назорати жорий этилмоқда.

 

Шунингдек, саноатда халқаро стандартларни қўллашга ва миллий сифат инфратузилмаси иштирокчиларининг мустақил фаолиятига тўлиқ ўтилмоқда.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий синовлар ва сифат назорати марказини қўшиш йўли билан қайта ташкил этилди.

 

Институтнинг асосий вазифалари:

  • манфаатдор томонлар ташаббуси билан стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш, уларни унификация қилиш, фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, халқаро амалиёт асосида уларнинг ривожланишини мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш;
  • стандартлаштириш бўйича фаолиятни тартибли ташкил этиш ва бошқаришни назарда тутувчи техник қўмиталар тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида ходимларни қайта тайёрлаш;
  • стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш, шу жумладан шартнома асосида, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмаси бўйича ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти устави;
  • Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология йўналиши бўйича олий маълумотли шахсларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова