Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Ўзбекистон Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилди

10.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 8 майда тегишли ЎРҚ–535-сон Қонун имзолангани ҳақида хабар берди.

 

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясида (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ушбу моддаларни қасддан ёки беқасд ишлаб чиқариш ва қўллаш натижасида ҳосил бўладиган ифлослантирувчи моддаларни қисқартириш ёки йўқотишга доир, шунингдек уларнинг захиралари ва чиқиндилари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Мажбуриятларни бажариш режаларида муайян амалий қадамлар акс эттирилади, уларни ҳар бир иштирокчи давлат ишлаб чиқади ва Стокгольм конвенцияси унинг учун кучга киргач 2 йил мобайнида Тарафлар Конференцияси – мазкур халқаро шартнома билан махсус таъсис этилган органга йўллайди.

 

Бундан ташқари, конвенцияда турғун органик ифлослантирувчи моддалар масалалари юзасидан ахборот бериш, жамоатчиликни хабардор қилиш ва билимини ошириш, мазкур соҳада илмий тадқиқотлар, ишланмалар ва мониторинг олиб бориш назарда тутилган. Миллий режалар, устувор вазифалар ва дастурларга мувофиқ конвенция мақсадларига эришишга йўналтирилган тадбирлар иштирокчи мамлакат имконияти доирасида зарур даражада молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши лозим.