Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
26 мартдаги йиғилиш якунлари: ЖШДС ҳисоботи бўйича қайси таклифлар Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинди ва қайсилари рад этилди17-29 апрель – ACCA барча ахборот тизимларининг қайта ишга туширилиши: талабалар унинг бошланишидан олдин нималарга улгуришлари керакТМЗ қолдиқлари бўйича «Хабарнома»: нима учун умумий овқатланиш «назоратга олинди» ва нима қилиш керакИмпорт операциялари қандай амалга оширилиши керак

Ўзбекистонда авиаспоттингга рухсат берилди

27.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 январдаги “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 43-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор Ўзбекистоннинг ижобий имижи, туристик салоҳияти ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида қабул қилинди.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • авиаспоттингга рухсат берилди - белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олиш амалга оширилади;
  • махаллий ва хорижий хаваскорлар ҳамда профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар ўтказилади.

 

Шунингдек, республикадаги барча ҳалқаро аэропортлар ҳудудида уларнинг бошқарув шаклидан қатъи назар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда парвозлар хавфсизлиги талаблари, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсиялари ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар (кейинги ўринларда - кузатиш майдончалари) босқичма-босқич ажратилади. Халқаро аэропортлар ҳудудида кузатиш майдончаларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш ишлари аэропортларнинг ўз молиявий ресурслари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар, уларга туташ ҳудудларда эса - хусусий сектор жалб қилинган ҳолда маҳаллий бюджетлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.