Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда бевосита мулоқотсиз ва мобиль тўловлар жорий этилади

24.03.2018

 

Президентнинг 23.03.2018 йилдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. ЎзАда унинг иловаларсиз матни жойлаштирилган.


Эслатиб ўтамиз, ой бошида порталимизда ушбу ҳужжат лойиҳасининг шарҳи эълон қилинган эди. Ўшанда учта асосий йўналиш: банкларнинг мижозлар билан ўзаро муносабатлари, кредитлаш таомиллари ва валютанинг тартибга солинишига диққатни қаратган эдик. Лойиҳа деярли ўзгартиришсиз тасдиқланганлиги боис унинг мазмуни билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

 

Янги хизматлар жорий этилади, банк филиаллари ва мини-банклар очилади

 

Тижорат банкларига банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш топширилди. Шунингдек банк хизматларига бўлган талаб ва ўзини қоплашни инобатга олган ҳолда банк филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда. 

 

1.07.2018 йилгача маҳаллий тўлов тизимларини асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёни тугалланади. Бу норезидентларнинг тўлов карталари барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилинишини таъминлайди.

 

Концепция ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади

 

1.07.2018 йилгача банклар – маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминловчи Миллий банк процессинг марказини яратиш Концепцияси ишлаб чиқилади. Унинг асосий вазифалари:

  • транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;
  • қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;
  • нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни, шу жумладан бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни ривожлантириш ҳамда илгари суриш;
  • бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳаларида, айниқса, ҳудудларда жорий этиш;
  • халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

 

Шунингдек Ўзбекистон банклари ассоциациясининг банк хизматлари оммабоплигини ошириш ва банк фаолиятини такомиллаштиришдаги ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Қуйидагилар ҳам назарда тутилиши зарур:

  • Ўзбекистон банклари ассоциацияси фаолияти самарадорлигини янада ошириш Концепциясини тасдиқлаш;
  • банк тизими ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб хорижий банклар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш; 
  • банк хизматлари оммабоплигининг долзарб муаммолари, халқаро тажрибани ўрганиш ва уни республика банк хизматлари бозорида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, банклар ва уларнинг мижозлари учун ахборот-таҳлилий ва консалтинг хизматларини ташкил этиш юзасидан мавзуга оид изланишлар олиб бориш;
  • масофавий банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича замонавий ва илғор банк хизматларини амалиётда рўёбга чиқариш ташаббусларини илгари суриш, янги ахборот технологияларини жорий этиш;
  • банк хизматларининг янги турлари ва маҳсулотларини аниқлаш ҳамда уларни кейинчалик республика банкларида татбиқ этиш мақсадида илғор чет эл банкларининг фаолиятини ўрганиш.

 

Давлат органлари ва кредит бюроси ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва электрон алмашиш Ягона идоралараро ахборот тизими ишга туширилади

 

2019 йилга келиб уни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда яратиши шарт. Тизим қуйидагилар ҳақида ахборот олиш имконини беради:

  • жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги фуқаролар учун ҳисобланган маблағлар;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари;
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган қарздорликлари;
  • идентификациялаш учун жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари;
  • жисмоний шахсларнинг мулки ва бошқа олган даромадлари;
  • юридик шахсларнинг молиявий ҳолати.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

  

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16