Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида ТИФга қандай ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади

Ўзбекистонда чет эл паспортлари жорий қилиниши мумкин

23.01.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида паспорт-виза тизимини, шунингдек чиқиш-келиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутадиган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон фуқароларига мамлакат ичида фойдаланиш ва хорижга чиқиш учун алоҳида паспортлар бериш тартибини барпо этиш таклиф қилинаётир. Бунда чиқиш учун рухсатнома (стикер)ни расмийлаштириш зарурати бекор бўлади.

 

Бундан ташқари, аэропорт ва вокзалларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш таклиф этилмоқда. Улар орасида: чегара назорати органларига йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан тақдим этиш амалиётини жорий қилиш, автоматлаштирилган паспорт назорати ва чегарани кесиб ўтаётган фуқароларни қидирувга берилган шахсларнинг фотография маълумотлар базаси билан солиштириш учун кабиналар ўрнатиш.

 

Шунингдек, судларга алоҳида асослар бўйича хорижга чиқишни чеклаш ҳуқуқини бериш ва божхона ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун “яшил” ва “қизил”  йўлакларни яратиш режалаштирилаётир.

 

Ушбу янгиликларни 2017 йилнинг III-чорагида жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов,
экспертимиз.