Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қудуқлардан сув олишда сув ҳисоблаш воситаларини қандай ўрнатиш керак Янги Низомга кўра экспорт қилувчилар божхона қийматини қандай аниқлаши керак Бюджет ташкилотига ЭҲФни қандай тақдим қилиш керак НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади

18.09.2015

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йил 18 сентябрда “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

 

Ҳужжатда қайд этилганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 24 сентябрь пайшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2015 йил 24 сентябрь мамлакатимизда дам олиш куни деб белгиланди ҳамда байрам сифатида кенг нишонланади.

 

Қарорда муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамияти, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканлиги қайд этилган.  



Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

.

Валюталар курси

2025-09-05
  • USD:12437.15 (+0.00) сум
  • EUR:14480.57 (+0.00) сум
  • RUB:153.34 (+0.00) сум