Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона стандартлари қабул қилинади

27.03.2017

Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПҚ–2838-сон Қарори билан Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури маъқулланди.

У қуйидаги асосий мақсадларни амалга оширишга қаратилган:

 

1) фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тез тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш (қатор Ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш);

 

2) тез тиббий ёрдам хизматининг тезкорлигини, сифатини ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш (тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларини жорий этиш);

 

3) тез тиббий ёрдам хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ва илғор хорижий илмий ишланмалар натижаларини миллий амалиётга жорий этиш, шошилинч тиббиёт тизимини ташкил этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш (янгиланган ўқув дастурларини тасдиқлаш, диспетчерларни ўқитиш, малака ошириш курсларининг янги йўналишларини жорий этиш ва ҳ.к.);

 

4) тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини яхшилаш, унинг амалиётига замонавий илмий-техник воситаларни ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш (240 та объектни мукаммал таъмирлаш, 369 та объектни жорий таъмирлаш; тез ёрдам хизматининг 1200 та махсус автотранспортини сотиб олиш, 420 тасини мукаммал таъмирлаш, 465 тасини тўлиқ жиҳозлаш).

 

Чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга харажатларнинг жами 133 263,7 млн сўм ва эквивалентда 32 621,8 минг АҚШ долларини  ташкил этади.

 

Республика илмий марказига соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бошчилик қилади

 

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Президентнинг 16.03.2017 йилдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган. Батафсил бу ерда.

 

1.04.2017 йилдан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бош директори лавозими жорий этилади. Ҳудудий бошқарма аппаратида эса бошқарма раҳбарининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалининг директори лавозими жорий этилади.

 

Унинг Низомида Марказнинг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш акс этган. Ўрнатилишича, Бош директор Марказнинг раҳбари ҳисобланади,  жорий бошқаришни эса бош директорнинг тақдимномаси бўйича соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.

 

Марказ Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фарҳод кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган.

 

Тузилмалар тасдиқланди

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: 

  • шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг ташкилий тузилмаси;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тузилмаси;
  • марказ минтақавий филиалининг намунавий тузилмаси.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег ЗАМАНОВ,  экспертимиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум