Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистонда яна битта кодекс қабул қилинди

27.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

25.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–544-сон Қонун эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент 2017 йилдаёқ ягона Сайлов кодексини қабул қилиш зарурлиги ҳақида гапирган эди. Ушбу йўналишдаги иш 2018 йилги Давлат дастурига киритилган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Сайлов кодекси ишлаб чиқилгани маълум бўлди, давлатимиз раҳбари уни демократик принциплар ва халқаро стандартларга жавоб беришини эътироф этди (6.11.2018 йилдаги ПҚ–4004-сон қарорга қаранг). Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди.

 

Кодексда қайд этилган сайлов жараёнидаги асосий ўзгартиришлар ҳақида батафсил – бу ерда. Ҳужжат соҳани кўп сонли норматив ҳужжатлар билан фрагментар равишда ҳуқуқий тартибга солишдан воз кечиш имконини беради. Кодекс улардаги нормаларни ўзида жамлади ва тизимлаштирди, шу муносабат билан 20 дан ортиқ ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотди.

 

Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида», «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар ўз кучини йўқотди.

 

Сайлов кодексининг матни кейинчалик Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади. У билан nrm.uz сайтида ҳам танишиш мумкин.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.