Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда яна учта электр станцияси қурилади

11.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 4.03.2021 йилдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» ҳамда «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5018-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 20 январда «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда – Инвестор) ҳамда қуйидаги лойиҳа компаниялари билан имзоланган инвестиция битимлари тасдиқланди:

 

  • янги таҳрирдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан ташкил этилган «Aksa Enerji Tashkent» МЧЖ;
  • «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан ташкил этилган «Aksa Enerji Bukhara» МЧЖ.

 

Инвестиция битимларига мувофиқ Инвестор ва лойиҳа компаниялари ҳар бир лойиҳа бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами 450 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этади.

 

Шунингдек «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва лойиҳа компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасижа имзоланган янги таҳрирдаги электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланди. Ушбу битимларга мувофиқ:

  • Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа компаниялари фойдасига воз кечади;
  • лойиҳа компаниялари ишлаб чиқарилган электр энергиясини кафолатланган тарзда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тимсолида ягона харидорга сотиш мажбуриятини олади;
  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва электр энергияси учун тўловларни миллий валютада амалга оширади.

 

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:

  • Лойиҳа компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини 3 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компаниялари фойдасига Ўзбекистон тижорат банкининг чет эл валютасида тасдиқланган, тикланадиган, қайтариб берилмайдиган ва шартсиз банк кафолатини тақдим этишга;
  • инвестиция лойиҳалари эҳтиёжи учун табиий газ етказиб берувчи сифатида иштирок этишга ҳамда жалб қилинадиган чет эл инвестициялари бўйича Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини чет эл валютасига боғланган ҳолда белгилашга рухсат берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16