Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 мартдан бошлаб яшаш манзили ва онлайн рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни қандай ўзгартириш мумкин Импорт қилишда воситачида қандай солиқ оқибатлари юзага келади Амалдаги муддатсиз мораторий даврида қум ва шағал қазиб олишга рухсат берилган жойлар

Ўзбекистонда йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини «Roland Berger GmbH» ишлаб чиқади

24.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу давлатга 2,6 млн еврога тушади. Немис консалтинг компанияси техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқиши керак (ВМнинг 22.05.2019 йилдаги 425-сон қарорига қаранг).

 

Ҳақиқатдан бажарилган ишлар бўйича ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил учун захира жамғармаси маблағларидан амалга оширилади.

 

Транспорт вазирлиги инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодиёт ва саноат, молия, қурилиш вазирликлари билан келишилган ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тасдиқлайди. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси масъул ижро этувчи агентлик ҳамда орган ҳисобланади.

 

Қарор билан лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


Валюталар курси

2026-02-03
  • USD:12242.17 (+0.00) сум
  • EUR:14522.89 (+0.00) сум
  • RUB:159.90 (+0.00) сум