Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда

08.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 5.01.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда давлатимиз виза режимини анча соддалаштириш назарда тутилган:

 

биринчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб 45 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланмоқда. Ушбу давлатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда.

 

Тақдим этилган рўйхатдан келиб чиқилса, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Финляндия ва Швейцария фуқаролари учун:

  • визасиз режимнинг жорий этилиши анча тезлаштирилган – аввалига 2021 йилдан бошлаб белгилаш режалаштирилган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ГФРдан келган туристларга 2019 йил 15 январдан бошлаб кириш визаси керак бўлмайди;
  • мамлакатимизга ташрифдан мақсад муҳим эмас – аввалига фақат туристик мақсадда визасиз киришга рухсат бериш кўзда тутилган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонга қаранг). Шу тариқа, улар учун Ўзбекистонда 30 кун муддат визасиз бўлиш ягона шарт бўлиб қолмоқда.         

Бельгия, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехия фуқаролари учун яхши янгиликлар бор. Визасиз режим аввалроқ «очилишидан» ташқари, уларнинг ёшига (фақат 55 ёшга тўлган фуқаролар учун мўлжалланган эди, таҳр.) ва киришдан мақсадига (туризм мақсадида бўлиши кўзда тутилган эди, таҳр.) доир шартлар қўйилмайди.

 

иккинчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. Тасдиқланган рўйхатда 76 та давлат бор (рўйхатга қаранг). Бунда ТИВ зарурат туғилганда айрим мамлакатлар фуқаролари «Е-виза» олишини вақтинча, 30 кунгача бўлган муддатга чеклаб қўйиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармони билан 39 та мамлакат фуқароларига e-visa.gov.uz портали орқали соддалаштирилган тартибда кириш визасини расмийлаштириш имконияти берилган. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, айни пайтда 51 та давлат вакиллари ушбу опциядан фойдаланишлари мумкин.

 

Электрон виза хорижий фуқарога бир марта кириб, мамлакатимизда 30 кунгача бўлиш ҳуқуқини беради. У икки иш куни ичида (мурожаат қилинган кунни ҳисобламаганда) расмийлаштирилади.

 

учинчидан, 2019 йил 15 мартдан бошлаб электрон кириш визаларининг янги турлари пайдо бўлади. Улар «оддий» электрон визалардан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:

  • амал қилиш муддати – 30 кун, стандарт виза 90 кун амал қилади (уни олган хорижий фуқаронинг Ўзбекистонда 30 кун муддат бўлиши билан чалкаштирманг, таҳр.);
  • бир марталик эмас, яъни вариантлар – икки марталик ва кўп марталик визалар таклиф этилади (стандарт электрон виза – бир марталик);
  • умумий (20 АҚШ доллари) миқдорга нисбатан юқори бўлган консуллик йиғими: икки марталик виза – 35 АҚШ доллари, кўп марталик виза 50 АҚШ долларига расмийлаштирилади.

 

тўртинчидан, хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун бешта янги (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифалари жорий этилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

«Vatandosh»

Ўзбекистонда туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи қариндошларининг таклифномаси асосида бериладиган 2 йиллик виза

«Student visa»

Ўзбекистоннинг таълим муассасалари, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон ҳудудида жойлашган таълим муассасаларига қабул қилинган хорижий талабаларга бериладиган 1 йиллик виза

«Academic visa»

Фанлар академияси, республикадаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, вазирлик ёки идоралар илтимосномасига кўра Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятни амалга оширишни истаган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга бериладиган виза

«Medical visa»

тиббий муассасанинг таклифига биноан даволаниш учун Ўзбекистонга кирувчи хорижий фуқаролар учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза

«Piligrim visa»

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва туристик фаолият субъектларининг аризасига кўра Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний мероси, анъаналарини ўрганиш мақсадида кирувчи хорижий фуқаролар учун 2 ойгача бўлган муддатга бериладиган зиёрат визаси

 

Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонга кириши тақиқланган бўлса, виза бермасликлари мумкин. Бир ой муддатда санаб ўтилган визаларнинг турларини жорий этишга доир зарур ташкилий чора-тадбирлар кўрилади.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_