Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқингҚарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингРеализацияни тан олиш муддатлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистонга визасиз ташриф буюрадиганлар рўйхати кенгайтирилди

30.01.2020

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 2019 йил 28 декабрдаги ПФ-5897-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 мартдаги «Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5691-сон Фармон билан 2019 йил 20 мартдан бошлаб БАА фуқаролари учун мамлакатимиз ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилган. 

 

Қабул қилинган ҳужжатда 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим тақдим этилиши белгиланган.

 

Ушбу мақомни олган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2019 йилдан кучга кирди.