Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш кўрсаткичлари кенгайтирилди

12.03.2019

Рус тилида ўқиш

Унга Жаҳон банкининг Voice and Accountability Index (Овоз ва масъулият индекси) ҳамда Control of Corruption (Коррупцияга қарши курашиш) давлат бошқаруви индикаторлари киритилди. Президентнинг 7.03.2019 йилдаги ПФ–5687-сон Фармонида тегишли тузатишлар назарда тутилган.  

 

Аввалбошдан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларида (21.09.2018 йилдаги ПФ–5544-сон Фармонга қаранг) ушбу позициялар мавжуд эмас эди. Энди мамлакатимиз 83 та халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашни ўзининг устувор вазифаси этиб белгилади.

 

Овоз ва масъулият индексидаги баҳомизни 2,46 баллдан (2015 й.) 2030 йилда 76 баллгача кўтариш мўлжалланган. Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Савдо-саноат палатаси ушбу йўналишдаги ишлар учун масъул этиб белгиланди.

 

«Коррупцияга қарши курашиш» позициясидаги Ўзбекистоннинг баҳоси 2030 йилга келиб 77 гача яхшиланиши керак (2015 йилда – 8,65). Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ДХХ ва ИИВ ушбу натижаларга эришиш учун масъулдир.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мамлакатимизнинг Давлат сиёсати ва институционал баҳолаш индексидаги ўрнини яхшилаш устида ишлайди. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) кредит рейтинги ҳамда Глобал рақобатбардошлик индекси учун жавобгарлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан Молия вазирлигига ўтказилди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги эса «Doing business» ҳисоботи линияси бўйича ваколатли орган (илгари – ЛБМА) этиб тайинланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.


Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум