Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ қайта ташкил этилди

13.11.2017

 

Президентнинг 8.11.2017 йилдаги ПҚ–3380-сон қарори билан «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари «Ўзбекистон темир йўллари» кўмир саноатига мутасаддилик қилиши ҳақида ёзган эдик.

 

Юқорида кўрсатилган кўмир саноати корхоналарининг «Ўзбекэнерго»га тегишли акциялари пакетлари баланс қиймати бўйича давлат ҳиссаси сифатида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг устав капиталига ўтказилади.

 

Бундан ташқари, улар унитар корхоналар сифатида қайта ташкил этилмоқда, уларнинг бошқа акциядорлардаги акциялари бозор қиймати бўйича харид қилинади. УК этиб қайта ташкил этилган «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» қайта ташкил этилгунга қадар мавжуд бўлган ўзининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари, имтиёзлари ва преференцияларини сақлаб қолади.  

 

«Ўзбеккўмир» АЖга қарашли ҳудудий дистрибьюторлик марказларининг 13 та унитар корхоналари тугатилмоқда. Кейинчалик кўмир омборлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармасига топширилади. Бирлашган ёқилғи-омборхона хўжаликлари негизида кўмир омборхоналари ташкил этилади. Улар аҳолини, бюджет ташкилотларини, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарини кўмир маҳсулоти билан таъминлайди.

 

Шунингдек, қарор билан 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида кўмир қазиб чиқариш ва республика бўйича етказиб беришнинг режа-жадвали тасдиқланди. Кўмирнинг ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини, сақланишини таъминлаш ҳамда унинг асоссиз равишда қимматлашиб кетишининг олдини олиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум