Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» корхоналари савдога қўйилади

28.09.2020

Рус тилида ўқиш

Мамлакатда озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда бозор механизмларини жорий қилиш, соҳада давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2020 йилдаги «Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 581-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 9.09.2020 йилдаги «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилаётганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

Ҳужжатда қуйидагилар белгиланди:

  • «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибига кирувчи ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига бепул ўтказилади;
  • «Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ устав капиталларидаги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилади.

 

2021 йил 1 мартга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган корхоналарнинг устав жамғармаларидаги давлат улушларининг оммавий савдоларга қўйилиши таъминланади.

 

Бунда 36 та корхонанинг ҳар бири бўйича хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга доир ишлар амалга оширилади, активларни савдога чиқариш муддатлари белгиланади ва масъул шахслар тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16